Аҳмаджонов истеъфога чиқиш сабаби бўйича QALAMPIR.UZ’га интервью берди

Интервью 5977
image

Олдинроқ, Умид Аҳмаджоновнинг ЎФА биринчи вице-президентлигидан истеъфога чиққанлиги ва унинг ўрнига бу лавозимга Равшан Эрматовнинг тайинланиши мумкинлиги тўғрисида маълум қилган эдик.

QALAMPIR.UZ мухбири ЎФАдаги ушбу истеъфо сабабларини ўрганиш мақсадида Умид Аҳмаджонов билан боғланди.

“Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги ниҳоятда масъулиятли вазифа. Келаси йил Токиода Олипия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага вақт кам қолмоқда. Хизмат сафарлари кўп. Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоцицияси вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёздим.

Ҳозирда ЎФАда иш қайнаган пайт. Миллий терма жамоада ҳам, Олимпия терма жамоасида ҳам муҳим жараёнлар бошланди. Олдинда жиддий саралаш ўйинлари кутиб турибди.

Ўйлашимча, ўтган вақт давомида ўзбек футболи ривожи учун астойидил меҳнат қилиб, қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни амалга оширдик. Буларнинг самараси аста-секин кўзга ташланмоқда.

Шу ўринда юртимизда спорт ривожига, хусусан, футбол ривожига катта аҳамият қаратиб келаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга, барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман”, деди Умид Аҳмаджонов.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 3.1