97 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 8031 кишидан 97 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Шу соатларда пойтахт Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 41 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида COVID-19 дан тузалганлар сони 3194 нафарни ташкил қилмоқда. 

Сурхондарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 65 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5426 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг