96 минг ўринли ТТЖ қуришга 4,4 трлн ажратилади

Жамият

image

Бугун, 22 май куни Тошкент 5 ташаббус ҳаракати доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов талабалар ётоқхонасини қуриш учун қанча маблағ ажратилишини айтди.

Абдуқодир Тошқулов 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. 

“Бугунгача 58 минг ўринли талабалар турар жойлари бор эди. Яъни, эҳтиёжнинг 28 фоизи қондирилган эди. Айниқса, пандемия даврида талабалар қийналди. Муҳтарам Президентимиз 4,4 триллион сўм маблағ ажратиб, 2025 йилгача 96 минг ўринли ётоқхона қуришга топшириқ бердилар”, деган Абдуқодир Тошқулов.

Шунингдек, Тошқулов 1 сентябргача каравотларни икки ярусли қилиш ҳисобига яна 35 мингта талабалар ўринлари ташкил этилишини ҳам такидлаган.

Аввалроқ, Тошқулов талабалар ОТМни битираётганда ҳам имтиҳон топшириши кераклигини таклиф қилганди.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг