9 вилоятда чанг-тўзон кузатилади – Ўзгидромет
Жамият
−
10:02 3161 1 дақиқа
Бугун Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида чанг-тўзон кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бугун, 25 февраль кундуз куни Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 20-23 метргагача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳам кечки пайт шамол тезлиги 12-15 метргача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чанг ва тўзонлар кузатилиши ҳақида хабар берганди.
Live
Барчаси