9 ойда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келди?

Жамият 2958
image

Ўзбекистонга 9 ой давомида 1 миллион 200 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди ва 273 миллион долларлик туризм хизматлари экспорт қилинди. Бу ҳақда бугун, 5 ноябрь куни АОКАда Туризм ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 9 ой давомида давлат бюджетидан субсидия тариқасида 6,5 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Шунингдек, маҳаллий туристлар учун мамлакат бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг авиа ва темир йўл чипталари учун 15 фоиз ҳамда меҳмонхона хизматлари харажатларини қоплаш учун 10 фоиз миқдорида субсидия ажратилмоқда. 1 октябрь ҳолати бўйича ушбу мақсадлар учун 4,8 миллиард сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

Ҳудудий инвестиция дастурлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташаббуслари билан 2021 йил давомида туризм ва спорт соҳаларида умумий қиймати 1 триллион 84 миллиард сўм бўлган 318 та лойиҳа амалга оширилди, бунинг натижасида 2954 та янги иш ўрни яратилди.

Азизбек Наҳанов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3
t
×