83 ёшли эркак поезд тагидан ўтиб, оёқсиз қолди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти ва шаҳрида 2 нафар фуқаро ўз ҳаётини хавфга қўйиб, темирйўл ҳудудида ҳаракатлангани айтилди. Бу ҳақда “Milliy” телеканалининг “Millar” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, дастлабки воқеа жорий йилнинг 11 февраль куни вилоятнинг Тошкент туманида содир бўлган. 83 ёшли эркак уйига бориш учун пиёдалар ўтиш йўлагидан фойдаланиш ўрнига тўхтаб турган юк поездининг тагидан ўтган. Ўша вақтда поезд ҳаракатланиб, оқибатда унинг ўнг оёғи ғилдирак остида қолиб, узилиб кетган.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши бўлиб, унинг саломатлиги тикланаётгани айтилмоқда.

Орадан беш кун ўтиб, яъни 16 февраль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги темирйўл ҳудудини кесиб ўтаётган 66 ёшли фуқарони юк поезди уриб юборган. Оқибатда эркак бош қисмидан жиддий тан жароҳати олган.

Аниқланишича, жабрланган ҳар икки фуқаро ҳам мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва воқеа содир бўлган куни ҳам маст бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг