81 ёшли актриса ҳибсга олинди
Маданият-санъат
−
22 Октябрь 2019
10958Ҳолливуд юлдузи Жейн Фонда Вашингтонда ҳибсга олинган. Бу ҳақда Культура хабар бермоқда.
81 ёшли актриса иқлим ўзгаришига қарши намойишда иштирок этди. Намойишчилар Капитолий биноси олдида тўпланган ва воқеа жойига полиция етиб келганидан сўнг митингни давом эттирган.
Жейн Фонда ҳибсга олинган ва полиция бўлимига кишанланган ҳолда олиб кетилган. Иқлим ўзгариши мавзуси AҚШ 2017 йилда Париж иқлим келишувидан чиққанидан кейин кўплаб америкаликлар учун долзарб бўлиб қолди.
Жейн Фонда сўнгги икки ҳафта ичида иккинчи марта ҳибсга олинмоқда. Aммо ўз веб-сайтида актриса норозилик намойишларида иштирок этишни давом эттиришини эълон қилди.
"Ҳар жума куни соат 11:00 да тўрт ой давомида биз Капитолий биносига борамиз. Биз турли муаммоларга эътибор қаратмоқчимиз. Булар иқлим ўзгариши, океанларнинг ифлосланиши, ўрмонларнинг йўқ қилиниши, ҳарбий можаролар", деди актриса Жейн Фонда.
LiveБарчаси