81 турдаги технологик ускуналар импорти учун ҚҚС ва божлар бекор қилинади
Жамият
−
20 Декабрь 2020
10061Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тайёрланган. Унда 81 та устунда белгиланган товарларни ҚҚС ва божсиз импорт қилиш таклиф этилган.
2017 — 2019 йилларда импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарнинг номенклатурасини ва уларнинг ўхшаши республикада ишлаб чиқарилиши мавжудлигини ўрганиш натижалари асосида шакллантирилган.
Рўйхатга тикув машиналари, металлпрокат дастгоҳлари, юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари, лазер ёрдамида материалларга ишлав бериш ускуналари ва бошқалар киритилган.
Лойиҳа 2021 йил 1 январгача муҳокама қилинади.
LiveБарчаси