8 яшар қизалоқ Путинга омад тилаб, совға берди
Олам
−
06 Июль 2023
10911Дербентлик саккиз ёшли мактаб ўқувчиси Раисат Акипова Россия Президенти Владимир Путинга омад тилаб, Кубачи усталари ясаган кумуш тақани совға қилди. Бу ҳақда қизнинг отаси Ахмет Акиповга асосланиб, РИА Новости хабар берди.
Гап шундаки, Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 29 июнь куни мамлакатнинг жанубида жойлашган Дербент шаҳрига борган. Саёҳат сўнгида у маҳаллий аҳоли олдига чиққан. Шундан сўнг давлат раҳбарига ўз қишлоғида учраша олмагани учун йиғлаётган қиз ҳақида сўзлаб беришган. Кейинроқ Путин қизалоқ ва унинг ота-онасини Москвага таклиф қилган.
“Қизим Президентга кичик совға бермоқчи бўлди, биздан сўради ва биз кумуш тақа бердик, у жуда чиройли эди”, дейди қизнинг отаси.
Раисат Путин билан учрашуви ҳақида нашрга интервью берган. Учрашувда қизча Путиндан қандай қилиб президент бўлишни сўрамоқчи бўлганини, гарчи у ўзи сартарош бўлишни орзу қилганини ва давлат раҳбарини учта сўз билан таърифлаганини айтган: “меҳрибон, яхши ва яхши”.
Акиповнинг сўзларига кўра, оила давлат раҳбаридан ҳам совға олган. Қизалоқнинг ҳадясига жавобан Президент оилага Кремль ҳақидаги дастхат ва “омад учун” имзоси туширилган китобни совға қилган.
Маълумот учун, Кубачи Доғистон Республикаси Дахадаевский туманида жойлашган қишлоқ бўлиб, у ер металлга ишлов бериш усули билан машҳур. Айниқса, кубачи усталарининг кумуш тақинчоқлари харидоргир саналади.
LiveБарчаси