8-синф ўқувчиси Lacetti автомобилини олиб қочди

3-саҳифа

image

Самарқандда 8 синф ўқувчиси Lacetti автомашинасини олиб қочаётганда лойга ботиб қолиб ушланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро туман Ички ишлар бошқармаси (ИИБ)га ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, фуқаро 18 февраль куни соат тахминан 21:00 ларда уйи олдига ўзининг Lacetti русумли машинасини қўйиб, хонадонига кириб кетган. Эртаси куни соат 08:00 ларда машина жойида йўқ бўлган. Шундан сўнг у ИИБга мурожаат қилиб йўқолган машинасини топишда ёрдам беришлари ва бу ишни қилган инсонга қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳолат бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тергов бўлими ходимлари текширув ўтказган. Ҳодиса жойидан автомобилнинг синган эшик тутқичи, 1 метрли пластмасса труба ашёвий далил сифатида топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган шахс қилгани аниқланган. У машина эшигини юқорида топилган пластмасса труба билан очган. Сўнг машинани калити ўзида турганидан фойдаланиб, уни Ургут тумани “Чоршинор” маҳалласига олиб қочиб кетган. Аммо бахтга қарши бола бошқарувидаги машина қишлоқдаги лойга ботиб қолган. Машинани олиб чиқмоқчи бўлаётган пайтда ИИБ ходимлари томонидан ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг