8 ойда қасддан тан жароҳати етказган қанча фуқаро қамалгани очиқланди
Жамият
−
30 Август 2021
3940Ўзбекистонда жорий йилнинг саккиз ойи ичида қасддан баданга енгил шикаст етказган 47 нафар фуқаро қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Aзиз Aбидов маълум қилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида мамлакатда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбланган 1 686 нафар шахсга нисбатан 1 508 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Шунингдек, 714 нафар шахсга нисбатан айблов, 4 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. 954 нафар шахсга тааллуқли жиноят ишлари эса тарафлар ярашганлиги муносабати тугатилган. 6 та жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.
Жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган 689 нафар шахснинг 107 нафарига жарима, 333 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 198 нафарига озодликни чеклаш, 47 нафарига озодликдан маҳрум қилиш ва 4 нафарига бошқа жазо турлари тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь