8 ой давом этган “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси якунланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 декабрь куни “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси якунига етди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видеоселектор йиғилишида илгари сурган ташаббуси доирасида ўтказилган.

“Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойихасининг Республика босқичи доирасида 245 та тақдимот бўлиб ўтди. Улар орасида энг илғор 100 нафар ёшлар ғолиб деб топилди ва уларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан тарқатилди. Ғолиблар ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этиш имкониятини қўлга киритдилар ва махсус “Ўзбекистон учун 100 ғоя” альбомида ўрин эгаллашди.

Ушбу лойиҳанинг мақсади иқтидорли ёшларни излаш ва уларнинг ташаббуслари ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўлди.

Мазкур лойиҳада Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ташкилотчи сифатида иштирок этишди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг