76 яшар Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
06 Июнь 2022
36121Бугун, 6 июнь куни Давлат солиқ қўмитасининг раиси – генерал Ботир Парпиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 йилларда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.
2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан 2018 йилнинг май ойигача Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
2018 йилнинг 19 май куни Ботир Парпиев Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг раҳбарлигидан озод этилган.
Шундан сўнг, у Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь