74 ва 56 ёшли аёллар коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Бугун, 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107 нафарга ошиб, 40 720 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    85 нафари Тошкент шаҳрида;

•    13 нафари Тошкент вилоятида;

•    5 нафари Сурхондарё вилоятида;

•    4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Ўзбекистонда 673 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 873 нафарга (93 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатда 2 545 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекситонда

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар