73 ёшли фуқарога тан жароҳати етказган ИИБ ходимига суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

2020 йилнинг 5 декабрь санасида Ички ишлар ходими ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда 73 ёшли фуқарога тан жароҳати етказган эди. Мазкур ҳолат тегишли тартибда ўрганиб чиқилди ва суд жараёни ўтказилди. Бу ҳақда “Yoshlar” телеканалидаги лавҳада хабар берилди. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар органларининг Патруль пост хизмати бўлими ходимлари Юнусобод туманида хизмат вазифасини бажариш вақтида Юнусобод тумани  Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 3 нафар фуқарони тўхтатади. Келтирилган маълумотларга кўра, улар атрофдагилар ҳаёти ёки хавфсизлик учун бирор бир рахна солувчи хатти-ҳаракат содир этмаган, шундай бўлса-да ИИБ ходимлари улар билан қўпол муносабатда бўлган.

Айбланувчи берган маълумотларга кўра, гўёки туман Ички ишлар бўлимида тиббиёт ходимлари мавжудлиги ҳақида ёлғон хабар бериб , шунга асосан уларни туман Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига олиб бормоқчиликларини сабаб қилиб кўрсатган. ИИБ ходимлари уларга хизмат автомашинасига ўтиришларини таклиф қилган. Бироқ, 73 ёшли фуқаро уларга қаршилик кўрсатган. Ички ишлар ходимлари қасддан куч ишлатиб фуқарони автомашинага ўтказмоқчи бўлганда,  унга оғир тан жароҳати етказилган.

Ҳолат бўйича ўтказилган судда маълум бўлишича, ЙПХ ходимлари светофор ёнида маст ҳолатда номаълум шахслар турганини кўрган.  ЙПХ ходимларининг  жабрланувчи билан мулоқоти давомида улар гаров боғлаган. Жабрланувчи маст ҳолатда оёқда туролмагани ва машинага тираб қўйишганда ўтириб қолгани сабабли, ЙПХ ходимлари келиб уни машинага ўтказмоқчи бўлган вақт тан жароҳати олган.

Жараёнда жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тинглангач суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, ИИБ ходими Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “К” банди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  206-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди.  Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаш ва Жиноят кодексининг 9-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан айбланувчига 2 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг