70 ёшдан ошганлар АПЛ ўйинларига киритилмайди (ми?)

Спорт

image

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти коронавирус сабаб, 70 ёшдан ошган футбол мухлисларини стадионларга киритмаслик борасида ўйламоқда.

Спорт раҳбарлари ва ОАВ вакиллари эртага, 9 март куни учрашиб, Буюк Британияда коронавирус тарқалишига жавобан фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича кейинги ҳаракатларни муҳокама қилади. 70 ёшдан ошган мухлислар учун футбол ўйинларини тақиқлаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. 

Шунингдек, душанба кунги йиғилишда иложи борича футбол учрашувларини томошабинларсиз ўтказиш ёки ўйинларни бошқа кунга кўчириш борасида муҳокама қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, Англияда икки киши коронавирус сабаб вафот этган, жами 163 нафар одамда ушбу инфекция қайд этилган.

Маълумот ўрнида, ҳозирча АПЛ чемпионати доирасидаги учрашувлар қолдирилмади ва мухлисларсиз ўтказилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Коронавирусэ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг