7 соат ичида 224 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Жамият 5779
image

Бугун, 9 сентябр соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 224 нафарга ошди ва жами беморлар 44 781 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлини сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:
•  204 нафари Тошкент шаҳрида; 
•  20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.A. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.A. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 167 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Aндижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 42162 (+264) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3
t
×