7 балли зилзила ва цунами – Курил ороллари табиий офатлар остида қолди
Олам
−
25 Март 2020
9284Шимолий Курил минтақасида магнитудаси 7,3 балл бўлган зилзила рўй берди. Оқибатда ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Жанубий Сахалинск сейсмостанцияси хабар бермоқда.
Ер силкиниши Петропавловск-Камчатскийдан 500 километр узоқликда рўй берган. Камчатканинг тўрт тумани аҳолиси 5 балли ер қимирлашини ҳис этган. Зилзила маркази Онекотан оролидан 228 километр шарқда жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, цунами тўлқинининг Курил оролларига яқинлашиши маҳаллий вақт билан 15:04 (Тошкент вақти билан 09:04) кутилмоқда.
Минтақа аҳолисидан хотиржамликни сақлаш ва баланд овозли алоқа орқали, шунингдек, ҳокимият вакилларининг хабарларини кузатиб бориш талаб қилинди.