670 қути тамаки маҳсулотлари ушланди
Жамият
−
29 Август 2019
3055Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилганда автомашина юкхонасида умумий қиймати 10,2 миллион сўмлик жами 670 қути акциз ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси