6 ёшли бола ҳаётини хавфга қўйиб, синглисини ғазабланган итдан қутқариб қолди

Олам

image

АҚШнинг Вайоминг штатида 6 ёшли Брижер Уокер синглисини унга ҳужум қилган итдан қутқариб қолди. Йигитчанинг бу жасоратини унинг аммаси Никки Уокер ўзининг Instagram саҳифасида сўзлаб берди.

Барчаси жорий йилнинг 9 июль куни содир бўлган. Никки Уокернинг сўзларига кўра, Брижер синглиси томонга дарғазаб ит югуриб келаётганини кўриб, уни танаси билан тўсган. Ит боланинг юз ва бошидан бир неча марта тишлаган, шунда ҳам Брижер синглисининг қўлидан ушлаб уни хавфсиз жойга олиб кета олган.

“Агар кимдир ўлиши керак бўлса, бу мен бўлишим керак, деб ўйладим”, деган Брижер.

Суратларда боланинг юзи жиддий жароҳатлангани кўринади. Унинг лаб, чап юз ва чап кўзи шикастланган. Пластик жарроҳ боланинг юзини тикиб қўйган. Ҳозир Брижер уйда даволаняпти. Унинг кайфияти ва руҳияти ҳам аъло даражада.

Американинг кўплаб машҳур инсонлари боланинг жасоратини олқишлаб, унга тезроқ соғайиб кетишини тилашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2069

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг