6 яшар бола боғчада ўлдириб кетилди

Олам

image

Россиянинг Нарьян-Мар шаҳридаги “Сказка” номли боғчада тарбияланаётган 6 яшар бола қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 36 яшар эркак болалар боғчасига кириб, иккинчи қаватга кўтарилган ва гуруҳга кирган. Эркак тушликдан кейин ухлашга тайёргарлик кўраётган болалар ва тарбиячига қўлидаги пичоқ билан ташланган. Натижада 6 яшар тарбияланувчи жароҳатланган ва воқеа жойида вафот этган. У воқеанинг тасодифий қурбони бўлганми ёки эркак айнан шу болани ўлдириш учун ёнланганганми, буниси ҳозирча маълум эмас. 

Боланинг қотили қўлга олинган. У маст ҳолатда бўлган. Маълумотларга қараганда, у спиртли ичимликлар кўп истеъмол қилгани боис норкологик диспансер рўйхатида турган. 

Қайд этилишича, эркакнинг боғчага эмин-эркин киришига боғча қоровули шароит яратиб берган. Шу сабаб у ҳам ҳибсланган. Шунингдек, тергов қўмитаси томонидан боғчанинг бир қанча ходимларига ўз ишига эътиборсизлик ва масъулиятсизлиги сабаб жиноий иш қўзғатилди. 

Болалар боғчаси ёпилди. Унинг олдида марҳум гўдак хотира бурчаги пайдо бўлди. Боғчадаги бошқа тарбияланувчиларнинг ота-оналари бу ерга келиб гуллар ва ўйинчоқлар қолдиришмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг