6 ойда Ўзбекистон темир йўллари орқали қанча йўловчи ташилди?

Жамият 1710
image

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон темир йўл транспорти орқали 4 млн йўловчи ташилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда бу йил йўловчи ташиш 4,7 фоизга камайган. 

Шунингдек, темир йўл транспорти орқали жорий йилнинг январь-июнь ойларида 35,2 млн тонна юк ташилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда ушбу натижа 103,5 фоизга ўсганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вақт мобайнида ҳаво транспорти орқали эса 2,8 минг тонна юк ташилган. Бу ўтган йил билан солиштирганда 400 тоннага кўпдир.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.3
t
×