6 ойда Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали қанча йўловчи ташилган?

Жамият 6999
image

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 1,1 млн йўловчи ташилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда йўловчи ташиш 70,9 фоизга ошган. Яъни жорий йил 446,7 минг кўпроқ йўловчи ташилган. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил январ-июнь ойларида ҳаво йўллари орқали 630,3 минг йўловчи ташилган.

Шунингдек, жорий йилнинг олти ойида 2,8 минг тонна юк ҳаво транспорти орқали ташилган.  Бу ўтган йил билан солиштирганда 400 тоннага кўп.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 3
t
×