Мансабдор шахслар 6 ойда қанча пулни “еб юборган”и маълум бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг олти ойи мобойнида мансабдор шахслар давлат бюджетига қарийб 6 миллиард сўм моддий зарар етказган. Шундан айни вақтгача бор-йўғи 28 фоизи ундирилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судга юборилган. Хусусан, 107 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 74 та Халқ таълими вазирлиги, 69 та давлат улуши бўлган давлат ташкилотлари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўм ундирилган. 421,7 млрд сўм эса Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил январь ойида эълон қилинган “Transparensy International” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан 2020 йил бўйича “Коррупцияни қабул қилиш индекси” рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 146 ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг