Мадридда 6 киши музейни эгаллаб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилди

Олам

image

Олти киши Мадриддаги Прадо музейининг залларидан бирини эгаллаб олиб, Испания Бош вазири Педро Санчес билан учрашувни талаб қилди. Акс ҳолда, улар ўз жонига қасд қилишини айтди. Бу ҳақда мамлакатнинг “La Sexta” телеканали хабар берди

Маълум қилинишича, музейдаги норозилик заҳарли мой синдроми қурбонлари билан боғлиқ. 1981 йилда Испанияда колза ёғидан оммавий заҳарланиш юз бериб, бунинг ортидан 4 мингга яқин одам вафот этган. Норозилик иштирокчилари ҳам ўша вазиятда жабр кўрган бўлиши мумкин.

“20 minutos” газетасига кўра, музейдаги 6 киши қўйган талаблардан бири – Санчеснинг улар билан учрашувга рози бўлиши.

“Cadena Ser” радиостанциясининг хабар беришича, бир мунча вақт ўтгач, хавфсизлик кучлари уларни залдан олиб чиққан, икки нафари ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг