58 давлат Россияга қарши чиқди

Олам

image

Кеча, 24 август куни Украинадаги можаро бўйича эълон қилинган Россияга қарши қўшма баёнотни БМТнинг 58 давлати қўллаб-қувватлаган. Бу БМТга аъзо давлатлар умумий сонининг учдан биридан кам. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар бермоқда.

Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица ҳужжат матнини БМТ штаб-квартирасида журналистларга ўқиб бериб, баёнотни қўллаб-қувватлаган давлатлар рўйхатини келтирган. Ҳужжатда Россия хатти-ҳаракатлари танқид қилиниб, ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирилган.

Баёнотни қўллаб-қувватлаганлар орасида Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Буюк Британия, Грузия, Туркия, Швейцария, шунингдек, Осиё ва Лотин Америкасининг бир қанча давлатлари бор.

Маълумот ўрнида, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россияни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини ишлаб чиққан. Овоз бериш натижаларига кўра, Хавфсизлик Кенгашига аъзо 11 давлат ҳужжатнинг қабул қилинишини қўллаб-қувватлаган, бир нафари қарши чиққан, яна уч давлат, жумладан, Хитой овоз беришда бетараф қолган. Россия эса резолюцияга вето қўйиб, уни ҳеч қачон қабул қилмаган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг