532 миллион сўмлик газни ўғирлаган фуқаро аниқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Жомбой туманида газ тармоғига ноқонуний уланган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, Жомбой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи шахс ўзи ташкил қилган ҳаммом учун ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та OPSK сўрғичидан фойдаланиб келган.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ҳамда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда фуқаро газ таъминоти корхонасига 532 миллион сўм зарар етказгани маълум бўлди.

Дастлабки суриштирив давомида аниқланган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш ҳамда қонуний қарор қабул қилиш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг