50 минг сўмга уйини фоҳишахонага айлантирган шахс аниқланди
Жамият
−
06 Декабрь 2019
9690Аввалроқ, Яшнобод туманида фохишахона борлиги аниқлангани ва 31 ёшли Абдумалик Х. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйидан жой бераргани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 19:00 да Шайхонтоҳур туманида ҳам фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 25 ёшли Х.Т. 50 минг сўм эвазига ўзи ижарада турадиган хонадонни ёлғиз қолишни хоҳловчиларга бериб турган.
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
LiveБарчаси