50 га яқин ширкат раҳбарларига жиноий иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
19 Декабрь 2022
10498250 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан жами 20 млрд сўм маблағлар талон-торож қилинди. Бу ҳақда Уй-жой фонди инспекцияси раҳбари Азлар Содиқов маълум қилди.
Қайд этилишича, кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларда жами 11778 та ноқонуний қурилмалар аниқланган бўлиб шулардан, 3500 тасига 6 миллиард сўм маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек, уларнинг 6800 таси мулкдорларнинг ўзлари томонидан аввалги ҳолатига қайтарилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, 250 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан жами 20 млрд сўм маблағлар талон-торож қилинган ёки уй-жой мулкдорларига зарар етказилган. Шундан 50 га яқин ширкат раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, 700 млн сўмга яқин маблағлар ширкатлар ҳисобига қайтарилган.
Шунингдек, кўп квартирали уйлар ва уларга тегишли туташ ҳудудларда олиб борилган таъмирлаш-тиклаш ишлари ўрганилганда жами қиймати 14 млрд сўм миқдорда 57 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳозирда пудрат ташкилотларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
“Менинг уйим биллинг” тизими орқали ҳисоб юритилишини таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 3 ой мобайнида 1500 та мурожаат қабул қилинган. Шундан 1200 таси жойида ижобий ҳал этилган, 100 га яқин ширкатларга бошқарув қоидаларини бузгани учун 300 млн сўм миқдорда жарима қўлланилган.
Кўп квартирали уйларнинг ер тўлаларидан фойдаланиш тартиби ўрганилганда 550 та ҳуқуқбузарлик ва камчиликлар аниқланган. Шундан 425 та ўзбошимчалик билан ертўлаларни эгаллаб олиш ёки қайта режалаштириш ишлари ҳамда 125 та ертўлаларнинг санитар тартибга риоя этилмагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 670 млн сўм миқдорда 247 та маъмурий жарима қўлланилган. Бундан ташқари, 290 та ертўладаги ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар аввалги ҳолатига қайтарилган.
LiveБарчаси