5 та университет ҳузурида Педагогика институтлари ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди. 

Жумладан, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Бундан ташқари, Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти иш бошлади.

Шунингдек, Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг  бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институтининг ташкил этилиши ҳам бунга мисол бўла олади.

Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти ҳам иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг