5 та ҳудудда яна янги касалланиш қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241 нафарга ошиб, 31 545 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•  193 нафари Тошкент шаҳрида; 

•  21 нафари Самарқанд вилоятида; 

•  12 нафари Сирдарё вилоятида; 

•  8 нафари Навоий вилоятида;

•  7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Республикада 8 351 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг