5 нафар ЙПХ ходими бир ҳайдовчига куч ишлатгани айтилмоқда (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Йўл-патруль хизмати ходимлари Spark русумли автомобиль ҳайдовчисига куч ишлатаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати ахборот берди

Қайд этилишича, видеода акс этган воқеа жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган. ЙПХ ходими соат 19:40 да Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа яқинида тўхтаб турган Spark русумли автомобиль ҳайдовчисига мазкур жойда тўхтаб туриш мумкин эмаслигини, тирбандлик юзага келаётганини тушунтирган. Ҳайдовчи А.Э. эса киракашлик фаолияти билан шуғулланишини айтиб ходимга эътирозлар билдирган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходими ҳайдовчидан қоидаларга риоя қилишини сўраган вақтда ҳайдовчи автомобилини қўзғатмаслигини маълум қилган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган. Жараёнга бошқа ЙПХ ходимлари ҳам аралашган. Фуқаро А.Э. туман ИИО ФМБга олиб борилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 22 сентябрь куни тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан ўрганилиб, фуқаро А.Э. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ҳамда 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан Базавий ҳисоблаш миқдори (270 000 сўм)нинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг