5 миллион инсон иқлим сабаб Марказий Осиёни тарк этади
Олам
−
28 Ноябрь 2022
11457Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб, дунёнинг 6 та минтақасида 216 миллион инсон иқлим муҳожирига айланади, яъни ўзлари яшаётган ҳудудларни иқлимий омиллар таъсирида тарк этиб, бошқа хавфсиз жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида “Ўзгидромет” бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов маълум қилди.
Жумладан, Марказий Осиё ҳудудида ҳам 5 миллион нафар инсон иқлим муҳожирига айланиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, Ибратжон Каримовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда йилдан йилга кўмирдан фойдаланиш ҳажми ортиб бормоқда. Бу эса атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газининг улушини кўпайтирмоқда.
Бундан ташқари, бошқа хорижий мамлакатлар, ҳатто АҚШ, Хитой ва Европа давлатлари ҳам саноатда кўмирдан фойдаланиш ҳажмини сезиларли даражада оширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь