480 минглик узук ва иккинчи турмуш: Риёд Махрез британиялик моделга уйланди (фото)

Спорт 9483
image

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Риёд Махрез 23 ёшли британиялик модель Тейлор Уорд билан турмуш қурди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича маросим анъанавий мусулмон одатларига кўра ўтказилган. Манбанинг қайд этишича, жуфтлик никоҳ қонуний, деб топилиши учун Буюк Британияда тўй ўтказиш ниятида.

“Риёд ва Тейлор ислом дини қоидаларига мувофиқ никоҳланди. Улар учун диний анъаналарга риоя қилиш муҳим эди. Маросим қисқа бўлди. Энди улар тўйга йўл олишади, бу ҳам асосий воқеа бўлади. Тейлор ва Риёд бахтли ва бир-бирларини жуда яхши кўришади”, дея таъкидлаган маросим меҳмонларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 2021 йил июнь ойида турмуш қураётганини эълон қилган эди. Ўшанда Махрез ўз севгилисига 480 минг евролик бриллиант узук совға қилган.

Маълумот учун, 30 ёшли Махрез Тэйлор Уорд сабаб 2020 йил февраль ойида икки фарзанди ва аёлини ташлаб кетган эди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 3.2
t
×