467 кишида коронавирус аниқланди, 2 киши вафот этди. Қайси ҳудудда касалланиш кўп?
Жамият
−
04 Июль 2021
13666Кеча, 3 июль куни Ўзбекистонда 467 кишида касаллик аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 467 кишига ортиб, 112 597 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 33 нафари Андижон вилоятида,
- 31 нафари Бухоро вилоятида,
- 46 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 41 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 28 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
- Андижон вилоятида 68 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
- Навоий вилоятида 20 нафар,
- Наманган вилоятида 38 нафар,
- Самарқанд вилоятида 60 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
- Фарғона вилоятида 34 нафар,
- Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108 764 (+360) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 747 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси