45 минг долларга ноқонуний ер сотмоқчи бўлган “уддабурон” қўлга тушди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида 45 минг АҚШ доллари эвазига ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Самарқанд Давлат хавфсизлик бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят Давлат хавфсизлик бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Ўрганиш натижасида Ўзбекистондаги хусусий телеканаллар тасвирчиси, асли самарқандлик фуқаро М.Ю. Самарқанд туманида жойлашган “Чордара” агрофирмаси ҳудудидан деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга имтиёзли равишда ажратилган 35 сотих ер майдонини маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига М.Ю. фуқародан 45 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фуқаро М.Ю. олдиндан берилиши келишилган 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

“Ҳозирда фуқаро М.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг