40дан кейин қирчилла(ма)ганлар

Фойдали

image

Кўпчилик 40 ёшга тўлган инсонлар, ортга назар ташлаб "беҳуда" сарфланган йиллари, ишлаб топилмаган миллионлари ва қандайдир қувончли истиқболларининг йўқлиги ҳақида ўйлаб афсусланади. Ана шундай инсонлар ўз туғилган кунларини ижобий ҳодиса деб билмай қўядилар. Аммо, бундай ўйлаш нотўғри, сабаби аксарият инсонлар айнан 40 ёшидан кейин муваффақиятга эришар экан. Қуйида биз сизга ана шундай инсонлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Эволюция назарияси муаллифи Чарльз Дарвин 50 ёшигача жиддий кашфиётларни амалга оширмаган. У барча одамови тадқиқотчиларга хос бўлган тарзда ҳаёт кечирган. 50 ёшдан кейингина дунёдаги барча одамларнинг ўз-ўзлари ҳақидаги тушунчаларини абадий ўзгартириб юборган "Турларнинг келиб чиқиши" китобини чоп эттирган.

Робин Чейз "Zipcar" компаниясига 42 ёшида, 2002 йилда асос солди. Аммо тадбиркор аёлга бу ҳам камлик қилди: 2011 йилда у бошқаларнинг стартапларини қуриш ва ривожлантириш учун ўз компаниясини тарк этди. Бундан ташқари, Робин Чейз — Жаҳон иқтисодий форуми аъзоси.

Профессионал фигурачи ва журналист Вера Вонг 40 ёшга тўлган куни ўз фаолиятини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. У мода саноатини танлади ва бугунги кунда дунёдаги энг талабгир дизайнер аёллардан бирига айланди.

Ҳозирги вақтда энг машҳур Голливуд актёрларидан бири бўлган Сэмюэл Л. Жексон узоқ йиллар давомида унчалик оммабоп бўлмаган фильмларда эпизодик ролларни ўйнаб юрди. 40 ёшида актёрлик карьераси барбод бўлишига ишончи комил эди. Аммо бир-икки йилдан кейин Спайк Ли Жексонга машҳур "Чангалзор безгаги" фильмидаги ролни таклиф қилишди: 42 ёшли актёр шу заҳоти Голливуд Олимпининг энг чўққисига кўтарилди.

Жулия Чайлд ўз ҳаётининг кўп қисмини реклама, матбуот ва журналистика билан банд қилди. Бу фаолияти унга на эътироф, на ҳузур-ҳаловат, на яхши даромад келтирди. 50 ёшида аёл вақтини ўзига ёқмайдиган нарсаларга сарфлашни бас қилиб, севимли ҳоббиси билан шуғулланишга қарор қилди. Натижада пазандалик рецептлари битилган илк китобини нашр эттирди. Китоб Жулия Чайлдни дунёнинг энг таниқли бош ошпазларидан бирига айлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

40 ёш муваффақият

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар