4 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо айирбошлаш 19 баравар ортди

Олам 2547
image

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар айирбошлаш сўнгги 4 йилда кескин кўпайди. 2015 йилда 14,9 млн долларни ташкил қилган савдолар 2018 йилда 281,5 млн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Тожикистон Божхона хизмати раҳбари Хуршид Каримзода журналистларга маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонга 8,8 млн долларлик Тожикистон маҳсулотлари экспорт қилинган. 2018 йилда бу кўрсаткич 155,3 млн долларни ташкил қилган.

2018 йил Ўзбекистон ва Тожикистон алоқаларида тарихий йил бўлди. Икки мамлакат ўртасида 300 млн долларга тенг шартнома ва келишувларга эришилди.

Божхона хизмати раҳбари Хуршид Каримзода баёнотига кўра, Ўзбекистон шу йилларда Тожикистоннинг асосий бешта савдо ҳамкорлари қаторидан мустаҳкам жой олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.8
t
×