4 яшар болани машинанинг юкхонасига солиб қўйган эркакка нисбатан жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Қўқонда номаълум эркак ёш болани машинасининг юкхонасига солиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди.

Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу воқеа юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг