4 киши коронавирусдан ўлди, пневмонияга чалинган 195 бемор аниқланди
Жамият
−
04 Февраль 2022
6676Кеча, 3 февраль куни Ўзбекистонда яна 4 киши коронавирусдан вафот этди. 961 нафар коронавирусга чалинган бемор қайд этилди. 195 кишида эса пневмония аниқланган. Мамлакатда ушбу вирусга чалинганларнинг умумий сони 226997 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 27 нафари Андижон вилоятида;
• 24 нафари Бухоро вилоятида;
• 20 нафари Жиззах вилоятида;
• 24 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 16 нафари Навоий вилоятида;
• 24 нафари Наманган вилоятида;
• 57 нафари Самарқанд вилоятида;
• 10 нафари Сирдарё вилоятида;
• 48 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 71 нафари Фарғона вилоятида;
• 27 нафари Хоразм вилоятида;
• 116 нафари Тошкент вилоятида;
• 457 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
• Бухоро вилоятида 17 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 26 нафар;
• Навоий вилоятида 16 нафар;
• Самарқанд вилоятида 74 нафар;
• Сирдарё вилоятида 21 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 35 нафар;
• Фарғона вилоятида 51 нафар;
• Хоразм вилоятида 41 нафар;
• Тошкент вилоятида 24 нафар;
• Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 211274 (+348) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистонда касалликдан вафот этганлар расмий сони 1579 нафарни ташкил қилди. Ўлим ҳолатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги бериб келаётган маълумотлардан бир неча баробар кўп.
LiveБарчаси