4,5 млн тонна дон Украина портларида қолиб кетди – БМТ

Олам

image

Айни вақтда Украина портларида деярли 4,5 миллион тонна дон бор ва уларни мамлакатдан олиб чиқиб бўлмайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Германиядаги Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Мартин Фрик DPA агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Деярли 4,5 миллион тонна ғалла Украина портлари ва кемаларида бўлиб, улардан фойдаланиш мумкин эмас”, дейди у. 

Фрикнинг сўзларига кўра, муаммо шундаки, денгиз йўллари ва портлардан чиқиш йўллари тўсиб қўйилган. Дунёдаги мамлакатларга эса бу озиқ-овқат жуда ҳам зарур.

“Очлик иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қурол бўла олмайди. Глобал озиқ-овқат инқирозини юмшатиш учун украиналикларни озиқ-овқат билан таъминлашга ва дунёнинг бошқа ҳудудларидаги одамларга етказиб беришни тиклаш керак”, дейди Фрик.

“Bloomberg”га кўра, Россия ва Украина ғалла экинларининг жаҳон экспортчилари бўлиб, бу давлатлар ўртасидаги зиддият жаҳон бозорига буғдой етказиб бериш барқарорлиги билан таҳдид солмоқда.

Глобал экспортнинг 30 фоизи шу икки давлат ҳиссасига тўғри келади. Ёпилган Азов денгизи ва Россия босиб олган Қора денгиздаги украин портлари украин ва рус буғдойини халқаро бозорга элтадиган асосий экспорт маршрутдир. 

Россия ва Украина биргаликда йилига 112 миллион тоннага яқин буғдой ишлаб чиқаради. Бу АҚШ ва Канада бозорларининг умумий ҳажмидан уч баробар кўп. Жаҳон буғдой савдосининг чорак қисмидан кўпроғи, маккажўхори савдосининг 20 фоизи ва кунгабоқар ёғи савдосининг 80 фоизи мазкур икки давлат ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Ғарб киритаётган санкциялар нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба беришини, энди дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлишини айтган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг