4,1 миллион долларни еб юборган вазир ва унинг ўринбосарига кулгили жазо тайинланди

3-саҳифа 70166
image

Қозоғистон пойтахтининг Сарияркин туман суди бугун, 28 октябрь куни республика собиқ соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановни мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айблаб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Суд жараёни жонли эфирда намойиш этилди. 

2021 йил июнь ойида Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги Биртанов ва Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олжас Абишевга нисбатан судгача бўлган тергов ишлари якунланганини эълон қилди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишламайдиган ахборотлаштириш платформасини қабул қилиб, фойдаланишга топшириш орқали ўз ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумон қилинганлар.

Агентлик маълумотларига кўра, сифатсиз бажарилган ишлар қиймати 4,1 миллион долларни ташкил этган. Бундан ташқари, Биртанов 2020 йил июнь ойида тез тиббий ёрдам самолётидан шахсий мақсадларида фойдаланиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинган. 

“Биртанов ва Абишев жиноий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилиб, Биртановга беш йил муддатга озодликни чеклаш, Абишевга эса давлат хизматида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиб, синов назорати ўрнатилиб, тўрт йил муддатга озодликни чеклаш тарзида жазо тайинланди”, дейди судья Иброҳим Алкенов.

Шу билан бирга, маҳкумлар доимий яшаш жойини ва иш жойини огоҳлантирмасдан ўзгартирмасликлари шарт. Самолётдан фойдаланиш ҳақидаги иккинчи эпизодга кўра, 51 ёшли Биртанов айбсиз деб топилган. 

Йиғилишдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан, собиқ бошқарма бошлиғи тез тиббий ёрдам самолётидан фойдаланиш ҳақидаги қарордан қисман қониққани айтган. 

“Албатта, платформадаги эпизод мени қониқтирмаяпти. Мен ўзимни айбсиз деб биламан. Мен ўз фикримда қоламан. Қонунга кўра, мен ва адвокатларим ушбу қарор устидан шикоят қилишга ҳақлимиз, биз бундан албатта фойдаланамиз. Биз курашни давом эттирамиз ва ўз ишимизни исботлаймиз”, дейди у. 

2020 йилнинг 25 июнь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев соғлиғи сабабли истеъфога чиққан Биртанов ўрнига Алексей Цойни Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлади. Биртанов эса бу лавозимда 2017 йил январдан 2020 йилгача ишлаган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2085
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×