39 нафар Нукус воқеаси иштирокчисининг айблари очиқланди
3-саҳифа
−
06 Февраль 2023
8405Бугун, 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Бугунги суд мажлисида ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмунига кўра, 39 нафар судланувчилар қуйидагиларни содир этганликда айбланмоқда:
А. Мирзамбетов 2022 йил 2 июль куни Чимбой туманида тўпланган одамларга овоз кучайтириш мосламалари орқали Д. Тажимуратов лидер эканлиги, уни озод қилиш ва Қорақалпоғистонга бош этиш лозимлигини маълум қилиб, оммавий тартибсизликларга даъват қилган;
Д. Надирбаев 2022 йил 2 июль куни Тахтакўпир туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликда иштирок этиш учун Нукус шаҳрига келишларига етакчилик қилган;
П. Есенгелдиев 2022 йил 2 июль куни Қўнғирот туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликда иштирок этиш учун Нукус шаҳрига келишларига етакчилик қилган;
К. Ешжанов 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида “Кантекс” корхонаси фаолиятини тўхтатиб, ишчиларни оммавий тартибсизликда иштирок этишга мажбур қилган;
М. Пирлепесов 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида “Кантекс” корхонаси фаолиятини тўхтатиб, ишчиларни оммавий тартибсизликда иштирок этишга мажбур қилган;
А. Сариев 2022 йил 2 июль куни Нукус туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликка жалб қилиб, уларга етакчилик қилган;
Н. Бауетдинов 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида одамларни тўплаб, оммавий тартибсизликда етакчилик қилган;
А. Шарапов 2022 йил 1-2 июль кунлари Қораўзак туманидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилиб, уларда фаол иштирок этган;
О. Мамутов 2022 йил 2 июль куни Шуманай туманида оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган;
Р. Досымбетов 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказган;
А. Алланазаров 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Ақжағис” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказиб, улардан “ПМ” русумли пистолетини тортиб олган;
Н. Дуйсенбаев 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Ақжағис” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказиб, улардан “ПМ” русумли пистолетини тортиб олган;
К. Бекполатов 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказган;
Р. Баимбетов 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказган;
Қ. Бахиев 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказган;
И. Сапаров 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказган;
А. Омирзаков Нукус шаҳрининг 21-кичик тумани Беруний кўчасида жамоат тартибини сақлаётган ички ишлар органи ходимларига тан-жароҳати етказиб, бирининг чўнтагида бўлган “SAMSUNG GALAXY A1” русумли мобил телефон аппаратини тортиб олган;
Н. Байлепесов 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Ақжағис” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказиб, улардан “ПМ” русумли пистолетини тортиб олган;
А. Жумабеков 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Ақжағис” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳатлари етказиб, улардан “ПМ” русумли пистолетини тортиб олган;
Н. Хабипов 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга жароҳатлари етказган;
З. Пиржанов 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги “Наупир” маҳалласида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиб, уларга жароҳатлари етказган;
З. Таджимуратов 2022 йил 1 июль куни оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ҳимоя қилиб, уларга тан жароҳатлари етказган;
О. Досназаров 2022 йил 27 июнь куни Нукус шаҳридаги “Тошкент” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиришларни бўйича эътирозлари юзасидан адвокатлар йиғилишини ўтказган ҳамда Д. Тажимуратов 2022 йил 1 июль куни ушланган вақтида оммавий тартибсизлик иштирокчиларини 2-сонли тергов ҳибсхонасига тўплаб, Д. Тажимуратовни қўйиб юборилишини талаб қилишга етакчилик қилган;
Т. Исмаилов 2022 йил 2 июль куни оммавий тартибсизликларда одамларни Жўқорғи Кенгес ва Нукус халқаро аэропортини босиб олишга даъват қилиб, тартибсизликларда фаол иштирок этган;
И. Полатов унинг ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатиб келиб, 2022 йил 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этиб, сепаратизм ғоялари билан йўғрилган видеоматериалларни жойлаштириб келган;
Ш. Аширбеков “Тажимуратов Даулетмурат” YouTube-каналига маъмурлик қилиб, сепаратизм ғоялари билан йўғрилган видеоматериалларни жойлаштириб келган ҳамда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этган;
Д. Раманов Д. Тажимуратовга ёрдамчи сифатида фаолият кўрсатиб келиб, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда фаол ёрдам берган ва сепаратизм ғоялари билан йўғрилган видеоматериалларни тарқатган;
Р. Султаниязов 2022 йил 1-2 июль кунлари одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилиб, фаол иштирок этган;
А. Хожаназаров “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб, сепаратизм ғоялари билан йўғрилган мақолалар чоп этган ҳамда Д. Тажимуратовнинг топшириғига асосан фуқаролардан конституцияга киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиришлар бўйича таклифларни йиғиб, ахборот бериб борган ҳамда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этган;
Е. Қанаатов сепаратизм ғоялари билан йўғрилган мақолаларни тайёрлаб, уларни чоп этган, шунингдек, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этган;
О. Курбанов оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи видеоматериалларни жойлаштириб, 2022 йил 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган;
Р. Жумабаев 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни бартараф этиш учун сафарбар қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари автомашиналарини ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш мақсадида автошина ёқиб, йўлларни тўсган;
А. Наурызбаев 2022 йил 2 июль куни Нукус шаҳридаги Беруний ва А. Досназаров кўчалари чорраҳасида оммавий тартибсизликларни бартараф этиш учун сафарбар қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари автомашиналарини ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш мақсадида автошина ёқиб, йўлларни тўсган;
Н. Генжебаев 2022 йил 2 июль куни Қонликўл туманида оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этиб, автошина ёқиб, туман ҳокимлиги биносига улоқтирган;
И. Аитмуратов 2022 йил 2 июль куни оммавий тартибсизликларда Тўрткўл гузари кўпригида “молотов коктейли”дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фаолиятига қаршилик қилган;
А. Есемуратов 2022 йил 2 июль куни оммавий тартибсизликлар пайтида Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасига тегишли сув ташиш техникасини ўзбошимчалик билан у ердаги Миллий гвардия ходимлари томонга бошқариб, постни бузиб ўтишга ҳаракат қилган;
К. Бегалиев 2022 йил 2 июль куни оммавий тартибсизликлар пайтида Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасига тегишли сув ташиш техникасини ўзбошимчалик билан у ердаги Миллий гвардия ходимлари томонга бошқариб, постни бузиб ўтишга ҳаракат қилган;
М. Рахманов 2022 йил 1 июль куни Д. Тажимуратов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланган вақтида уйига одамларни тўплаб, сектор раҳбарларидан уни қўйиб юборишларини талаб қилган ҳамда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этган;
А. Сейтмуратов 2022 йил 1 июль куни оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаб, Жўқорғи Кенгес раиси автомашинаси устида агрессив ҳаракатлар содир этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус воқеалари иштирокчиси Шамшетов ҳибсда юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь