382 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкентга олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Жамият 2924
image

Самарқандлик 32 ёшли фуқаро кучли таъсирга эга дориларни ноқонуний равишда олиб ўтишга ҳаракат қилган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Янгийўл туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида яшовчи И.Х. Cobalt автомашинасида “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда тўхтатилган. Автомобиль салони кўздан кечирилганда, пакетларга ўралган, бирламчи нархи 382 миллион сўмга тенг, жами 3 минг 820 дона “Селофен” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Гумонланувчи шахс билан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида, у ушбу дори воситаларини таниши, Самарқанд вилоятида яшовчи 27 ёшли М.Х. дан сотиб олганлигини маълум қилган. Тадбир давомида М.Х. ҳам қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 251-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×