38 ёш енгилмас боксчи жангдан кейин вафот этди
Спорт
−
18 Май 2022
6109Асли келиб чиқиши турк миллатига мансуб бўлган, германиялик енгилмас боксчи Муса Ямак 38 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Спортчи угандалик рақиби Ҳамза Вандера билан жангнинг учинчи раунди бошланиши олдидан рингга чиқиб, ҳушини йўқотган. Боксчи зудлик билан шифохонага ётқизилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Шифокорлар томонидан ўлимнинг сабаби сифатида юрак хуружи кўрсатилган.
Манбага кўра, мухлислар стадионга кириш эшиги олдида тез тиббий ёрдам жамоасининг эркин ҳаракат қилишига халақит берган. Бу спортчининг ўлимига сабаб бўлганми ёки йўқ, буниси номаълум. Мьюнхен полицияси вакилларининг сўзларига кўра, тез ёрдам бригадасининг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун улар жанг майдонига бир нечта қисм полициячиларни жўнатишига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, Ямак 2017 йилдан буён профессионал рингга чиқиб келади. Муса шу вақт ичида саккизта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси