Бош прокуратуранинг 37 ёшли ходими коронавирусдан вафот этдими?

Жамият

−

image

Ижтимой тармоқларда Бош прокуратура ходими коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотга аниқлик киритиш учун Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғландик.

У Бош прокуратуранинг 37 ёшли ходими Алишер Ҳошимов вафот этганини тасдиқлади. Аммо ўлимга коронавирус сабаб ўлганини рад қилди.

“1983 йилда туғилган ходимимиз вафот этди. Унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмади. У инсультдан вафот этди”, дея маълумот берди Шамсутдинов.

Аввалроқ, Қорақалпоғистон прокуратураси бўлим бошлиғи, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Ҳакимбой Аширович Ҳалимов коронавирусдан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг