33 ёшли ўзбекистонлик Россиядан Ватанга қайтиш олдидан вафот этди

Жамият

image

Россиянинг Ростов вилояти Каменск-Шайтинский шаҳридаги палаткали лагерда Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни ўзбекистонликларнинг махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири – 1987 йил 13 сентябрда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Ж. “Лихая” станцияси олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва у тез тиббий ёрдам етиб келгунича вафот этган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бу фуқаро палаткали лагерда яшамаган. Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач, Р.Ж. соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентябрь куни Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва шу ердан “Лихая” станциясига олиб борилган.

Фуқаронинг коронавирус билан касалланганлиги тасдиқланмаган.

Ташкилий ва консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан кейин марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ватанга юборилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

819

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг