32 яшар хоразмлик эркак 2 ойлик қизини Тошкентдаги бозор растасига ташлаб кетди

3-саҳифа 18540
image

Хоразмлик 32 ёшар эркак икки ойлик қизчасини Тошкентдаги бозор растасида қолдириб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 32 ёшли Раджу Д. маст ҳолатда “Чилонзор” бозоридаги савдо комплексда икки ойлик қизини савдогарларнинг растасига қўйиб, ўзи номаълум йўналишда кетиб қолган. Бозор ҳудудида навбатчилик қилган ходимлар гўдакни 9-сон ИИБга етказишгач, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лейтенант Н.Қаҳрамонова ҳолатни ўрганиш учун бозорга бориб, мазкур ҳолат гувоҳлари билан суҳбатлашган. 

Тез орада чақалоқнинг отаси топилиб, ички ишлар бўлимига олиб борилган. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг баҳор ойида у турмуш ўртоғи Наргиза М. билан биргаликда Тошкентга иш излаб келган. Улар уй излаш муаммосига йўлиққанларида, ораларида келишмовчилик юзага келган. Навбатдаги келишмовчиликдан сўнг Наргиза М. эрига боласини қолдириб, ўзи номаълум томонга кетиб қолган. Ҳозирги вақтда Раджу турмуш ўртоғининг қаерда эканини ва у билан қандай боғланиш мумкинлигини билмайди.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари аниқлашларича, паспорт столи маълумотларига кўра, боланинг онаси Сурхандарё вилоятда туғилган. Уни топиш учун, ходимлар Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими ходими подполковник И.Полвоновдан кўмак сўрашган. Тез орада боланинг онаси Тошкент вилоятидаги танишларининг уйида топилиб, 9-сон ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Боласини нима учун ташлаб кетганлиги ҳақидаги саволларга аёл турмуш ўртоғи билан орасидаги муаммолар, ҳамда турар жой йўқлиги сабабли бу ишни қилганини маълум қилган. Шунингдек у Сурхандарё вилоятига қайтиб кетишда ёрдам сўраган.

Таъкидланишича, мазкур масалада аёлга ёрдам кўрсатилган. Жарқўрғон тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инпсектори билан ҳамкорликда бола онаси билан уйига жўнатилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 647
Рейтинг: 3
t
×