31 яшар ўзбекистонлик Россияда пичоқланиб вафот этди
Олам
−
31 Декабрь 2022
12050Россиядва 31 яшар ўзбекистонлик эркак пичоқланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, икки киши Шлиссельбург шаҳар шифохонасининг тез ёрдам бўлимига марҳум дўстини олиб келган. Улар шифохонада жанжал чиқарган.
Вафот этган шахс 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, бел соҳасидан пичоқ билан жароҳат олган. Полиция қотилликда гумон қилиб, шифохона биносида муштлашган икки кишидан бири – 28 ёшли йигитни қўлга олди. У Морозова номли қишлоқда марҳум билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва унга пичоқ санчганини тан олган.
Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда. Жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
LiveБарчаси