31 декабрда Тошкент метрополитенининг иш вақти бир соатга узайтирилади
Жамият
−
29 Декабрь 2022
9207Янги йил байрами кунлари Тошкент метрополитени поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақтини узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
“31 декабрь шанба дам олиш куни метрополитен доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 2023 йил 1,2,3 январь кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Аввалроқ “Тошшаҳартрансхизмат” 31 декабрь куни Тошкентда автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилганди. Автобуслар 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь